U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди

Iskandarov Abdulaziz
7 ноя 2024
2025 йил Хитойнинг Шенчжен шаҳри мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш маросимини ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов ўтказди. Қуръа якунларига кўра, гуруҳ босқичида қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашади. Якунда кучли тўртликка кирган терма жамоалар Чилидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. 

"А" гуруҳи

1. Хитой

2. Австралия

3. Қирғиз Республикаси

4. Қатар

"B" гуруҳи

1. Ироқ

2. Иордания

3. Саудия Арабистони

4. КҲДР

"С" гуруҳи

1. Ўзбекистон

2. Эрон

3. Индонезия

4. Яман

"D" гуруҳи

1. Япония

2. Корея Республикаси

3. Сурия

4. Таиланд


Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг гуруҳдаги тақвими қуйидагича кўриниш олди. 

1-тур

Ўзбекистон - Яман

Эрон - Индонезия


2-тур 

Яман - Эрон

Индонезия - Ўзбекистон


3-тур

Ўзбекистон - Эрон

Индонезия - Яман

Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган тақдиримизда мундиал йўлланмаси учун "D" гуруҳидаги терма жамоаларнинг бири билан кураш олиб боради. Турнир сеткаси билан танишиб чиқишингиз мумкин. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia