UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  1 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  1 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  8 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  6 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  6 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Турнирнинг 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Индонезия – Ўзбекистон 1:3

Голлар: 0:1 – 21, Ўринбоев (Ҳамидов), 1:1 – 23, Равен (Ола), 1:2 – 47, Ҳайдаров (Тухсонов), 1:3 – 63, Саиднуруллаев (Ўринбоев).

Индонезия U-20: 3.Ал Ғаффори, 4.Арел, 5.Буффон (17.Ҳидаят, 57), 6.Флораста (8.Варман, 80), 9.Равен, 13.Шева, 15.Ола (20.Раҳмон, 87), 16.Памунгкас, 18.Фирмансяҳ, 19.Рагил (7.Абдулманнон, 56), 21.Гвижангге (11.Паҳлави, 87).

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов, 5.Азизбек Тўлқинбеков (4.Ғиёс Ризоқулов, 76), 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов (11.Мурод Комилов, 75), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (19. Рустамбек Фомин, 67), 13.Беҳруз Жуматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев (17.Оллоберган Каримов, 85), 23.Абдуғофур Ҳайдаров (16.Муҳаммадали Реимов, 85).

Захира: 1.Муркаев, 3.Зоҳидов, 8.Саидов, 14.Қурбонов, 15.Мирзаев, 18.Аҳмаджонов, 21.Муродбоев.

Огоҳлантириш: Ғиёс Ризоқулов (90+3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди! Ўзбекистон муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Эронга қарши беллашув эса гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

90+3. Ризоқулов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Зарба! Ўзбекистон футболчиларининг кетма-кет зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди.

87. Зарба! Ризоқулов томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпга Саиднуруллаев бош билан зарба йўллади, аммо тўп рақиб дарвозаси устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

85. Ўзбекистонда икки ўзгариш содир бўлди. 

80. Индонезия таркибида ўзгариш. 

79. Индонезияликларнинг бурчак узатмаси қайтарилди.

75. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

Мазкур ўйиндаги ғалаба Ўзбекистонни Эрон билан бирга муддатидан аввал кейинги босқичга олиб чиқади. Ўзаро беллашув эса 19 февраль куни Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

70. Зарба! Абдулманноннинг рақиб жарима майдони ичидан йўллаган хавфли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

67. Ўзгариш: Фомин Ўринбоевни алмаштирди.

66. Ўринбоев жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

63. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўринбоевнинг бурчак узатмасидан сўнг Саиднуруллаев тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! 58. Флораста тепган тўпни Собиров эгаллаб олди.

56. Индонезия таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

52. Ўзбекистонликларнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди. ўнг қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким етиб келмади.

47. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳайдаров чап оёқда кучли зарба билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди!46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Шу онда Саиднуруллаевнинг зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

44. Тухсановга нисбатан фол ишлатилди. Стандарт вазият. Унинг ўзи томонидан жарима майдонига узатма Жуматовнинг зарбаси билан якунланди. Бош билан йўллаган зарбага аниқлик етишмади.

42. Зарба! Хайруллаевнинг олисдан пастлатиб йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади, аммо рақибни саросимага солди.

40. Индонезияликларнинг бурчакдан узатмаси қайтарилди, кейинги ҳужум эса Марселнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

37. Жумаев ҳужумда қўидабузарлик содир этди.

33. Марселнинг жаримадан тепган тўпини Собиров эгаллаб олди.

30. Ўринбоев рақиб жарима майдони яқинида фол эвазига тўхтатилди. Жарима зарбаси жонли девордагиларга тегиб, майдонни тарк этди.

23. ГОЛ! Индонезия тезкор жавоб қайтарди. Равеннинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбасини Собиров қайтара олмади.

21. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамидовнинг чап қанотдан узатган тўпини Ўринбоев биринчи ўйинда бўлгани каби бош билан дарвозага жойлаб қўйди!

20. Ҳайдаровнинг олисдан чап оёқда йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

19. Индонезияликлар хавфли ҳужум ташкиллаштирилди, олдинги чизиқ вакили томон узатилган тўпни Собиров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. Тўлқинбековнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячиси блок қўйди.

15. Тухсановнинг жарима майдонига узатган тўпига шериги етиб кела олмади.

12. Тонининг олисдан йўллаган зарбасини Собиров ўтказиб юбормади.

11. Жумаев рақиб футболчисидан оғриқли зарба қабул қилиб олди, аммо ўрнидан турди.

9. Равен ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, унинг узатган тўпини Собиров эгаллаб олди.

4. Ўринбоевнинг чап қанотдан марказга узатган тўпини Шева майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

3. Майдон марказида Ўринбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

1. Зарба! Ҳайдаровнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эрон Яман дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди ва очколарини 6 тага етказиб, гуруҳдан чиқиш масаласини деярли ҳал қилди. Яман эса имкониятларини деярли йўқотди.

1. Ўйин бошланди.


Бугун Индонезия қизил, Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Жамоаларга майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар ижро этилди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Индонезия – Ўзбекистон учрашуви гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика