U-20 ЖЧ. Ўзбекистон — Гватемала учрашувини мисрлик ҳакамлар бошқаради

Alisher
25 май 2023
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати "А" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Гватемала учрашувини мисрлик Муҳаммад Маъруф бошқариб боради.

Унга қанотларда марокашлик Закария Бринси ва жазоирлик Аббос Акрам ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Буҳ ишлайди.

Шунингдек, ВАРда мисрлик Амр Эл Шинави ва марокашлик Ҳамза Эл Фариқ фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган мазкур беллашув Тошкент вақти билан 27 май куни соат 02:00 да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia