

Хавьер Маскерано қўл остидаги Аргентина терма жамоаси 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Япония билан назорат учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Кўк-оқлар" таркибида Матиас Суле ва Валентин Барко "самурайлар" дарвозасини ишғол қилган.


Эслатиб ўтамиз, Аргентина турнирдаги илк учрашувини Ўзбекистонга қарши ўтказади. Учрашув 21 май куни Тошкент вақти билан тунги 2:00 да старт олади.



