U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ ўйинлари бошланиш вақтлари ва санаси тасдиқланди

Narzulla Saydullayev
30 июл 2014, 16:04
ОФК шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянмада бўлиб ўтдагиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ўйинлари бошланиш вақтлари ва санасини тасдиқлади.
Унга кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур ўйинида Индонезия ёшларига қарши майдонга тушади.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган U-19 ОЧ финал босқичи гуруҳ ўйинларини Янгон шаҳридаги стадионда ўтказади. Мусобақанинг «В» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон U-19 ёшлари илк турда 10 октябрь куни Индонезияга қарши ўйнаса, 2-тур ўйинида БАА, 3-тур ўйинида эса Австралияга қарши майдонга тушадилар.

U-19 Осиё Чемпионати.
 Мьянма. 9-23 октябрь.
 В гуруҳи.
 1-тур. 10 октябрь
Ўзбекистон - Индонезия (соат 14:00)
 Австарлия - БАА

2-тур. 12 октябрь
БАА - Ўзбекистон (соат 17:00)
 Индонезия - Австралия

3-тур. 14 октябрь
Ўзбекистон - Австралия (17:00)
 БАА - Индонезия

*Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›