U-19 Осиё чемпионати. Саудия Арабистони - чемпион!

Xayrulla Xoliqov
4 ноя 2018, 19:36
Индонезия мезбонлик қилган U-19 Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ёшлар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Жакартада кечган финал учрашувида Саудия Арабистони рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Саудияликлар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Гол муаллифи Турки Ал Аммар бўлди. 21-дақиқага келиб ҳисоб Саудия ёшлари фойдасига 2:0 кўриниш олди. Бу вазиятда Халид Ал Ганнам гол муаллифи бўлди. Кореялик сафида 64-дақиқада Чо Янг Вук пенальтидан тўп киритди. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади ва натижада Саудия Арабистони чемпионликка эришди.

U-19 Осиё чемпионати. Финал

4 ноябрь, "Гелора Бунг Карно" стадиони. Жакарта.

Жанубий Корея - Саудия Арабистони 1:2

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›