U-19 Осиё чемпионати. Саудия Арабистони биринчи - ярим финалчи!

Narzulla Saydullayev
23 окт 2016, 21:35
Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи чорак финал учрашуви якунланди.

Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. 65-дақиқада Ракан Аланазе ҳисобни очди. Орадан беш дақиқа ўтгач Абдулраҳмон Ал Ями Ироқ дарвозасига иккинчи голни урди. Икки тўп фарқи 10 дақиқа ичида йўқққа чиқди. 75-дақиқада Сажжад Ҳуссайин Обид ҳисобни қисқартирди. Беш дақиқадан сўнг унинг жамоадоши Мазен Файёд мувозанатни тиклаб қўя қолди - 2:2.

Қўшимча таймларда жамоалар гол ура олишмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Футбол лотореясида омад Саудия Арабистонига кулиб боқди - 6:5. Шундай қилиб, ушбу жамоа Осиё чемпионатида ярим финалга чиқиш билан бирга U-20 ЖаҲон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Саудия Арабистони ярим финалда Ўзбекистон ёки Эрон жамоаларидан бирига қарши ўйнайди.


Чорак финал
Ироқ - Саудия Арабистони 2:2 (пенальтилар серияси 5:6)
Голлар:
Сажжад Ҳуссайин 75, Мазин Фаёд 80 - Ракан Аланазе 65, Абдулраҳмон Ал Ями 70.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia