U-19 Осиё чемпионати. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
20 окт 2016, 20:59
Баҳрайндаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги жамоа 2-турда Австралияни мағлуб этиб гуруҳда муддатдан аввал биринчи ўринни нақд қилганидан хабарингиз бор. Чорак финалда Ўзбекистон ёшлари "C" гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоа билан ўйнашади. Бугун ушбу гуруҳда 3-тур баҳслари якунланди. Япония 7 очко билан биринчи, Эрон 5 очко олиб иккинчи бўлди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистон U-19 Осиё чемпионатининг чорак финалида Эрон билан Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун тўқнаш келади. Ушбу ўйин ғолиби кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Мазкур баҳс, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади.

Ундан олдин Ўзбекистон гуруҳ босқичининг сўнгги турини Хитойга қарши ўтказади. Бу учрашув эса 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia