

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Эрон билан ҳисоб-китоб қилади. Тожикистон эса Япония билан ўйнайди. Мусобақа мезбони Баҳрайн эса Вьетнамга қарши майдонга тушади. Ниҳоят Ироқ ёшлари Саудия Арабистони билан беллашишади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финалга чиққан 4 жамоа кейинги йил Жанубий Кореяда ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Чорак финал жуфтликлари
23 октябрь
18:15 - Ироқ - Саудия Арабистони
21:15 - Баҳрайн - Вьетнам
24 октябрь
18:15 - Япония - Тожикистон
21:15 - Ўзбекистон - Эрон



