U-19 Осиё чемпионати. 2-турга старт берилди

Xayrulla Xoliqov
22 окт 2018, 16:15
Индонезияда бўлиб ўтаётган U-19 Осиё чемпионати мусобақасининг 2-тур баҳслари бошланди.

БАА ёшлар терма жамоаси навбатдаги учрашувни Хитой Тайпейига қарши ўтказиб йирик 8:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Қатар - Индонезия баҳсида 11та гол дарвозаларга киритилди. Бунда Қатар 6:5 ҳисобида ғалабага эришди.

Бугун бўлиб ўтган ўйинларда Австралия Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. КХДР эса Ироқ устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бугун Тошкент вақти билан 17:00да яна иккита ўйинга старт берилади. Таиланд Японияга қарши баҳс олиб борса, Иордания Жанубий Корея билан тўқнаш келади.

U-19 Осиё чемпионати. 2-тур учрашувлари

"А" гуруҳи. 21 октябрь
Хитой Тайпейи - БАА 1:8
Қатар - Индонезия 6:5


"В" гуруҳи. 22 октябрь
КХДР - Ироқ 1:0
Таиланд - Япония

"С" гуруҳи. 22 октябрь
Австралия - Вьетнам 2:1
Иордания - Жанубий Корея

"D" гуруҳи. 23 октябрь
Хитой - Саудия Арабистони
Малайзия - Тожикистон

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›