UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди Янгиликлар

U-19 ОЧ: Ўзбекистон БАА билан ўйиндан олдинги машғулотларини ўтказди

Мьянмада давом этаётган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати 2-туридан олдин Ўзбекистон терма жамоаси бугун Янгонда навбатдаги машғулотларини ўтказди.
Кечаги машғулотларда Индонезияга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳимоячи Одил Ҳамробеков, ҳамда кичик жароҳати бўлган терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибовлар иштирок этишмади.

Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Тошкент вақти билан 17:00да (маҳаллий вақт билан 18:30да) БАА терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Индонезия ёшлар терма жамоаси эса, 2-турда Австралия билан куч синашади

Эслатиб ўтамиз, илк турда Ўзбекистон ёшлари Индонезия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Австралия ва БАА ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Кеча, мусобақанинг «A» ва «C» гуруҳларида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Жумладан «А» гуруҳида дастлабки ўйинда Таиландга мағлуб бўлган Эрон бу сафар Яман терма жамоасига ҳам мағлуб бўлди - 0:1 ва мусобақадан муддатидан олдин чиқиб кетди. Даслтабки турда Эронни мағлубиятга учратган Таиланд эса, мезбон - Мьянма ёшларига йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мусобақанинг «C» гуруҳида ҳам кеча икки учрашув бўлиб ўтди. Дастлабки турда Японияни мағлуб этган Хитой ёшлари Жанубий Корея билан ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Япония Вьетнамни мағлубиятга учратди - 3:1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика