UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

U-19 аёллар ўртасида ОЧ: Хитой - Ўзбекистон 2:0 Янгиликлар

U-19 аёллар ўртасида ОЧ: Хитой - Ўзбекистон 2:0

Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Осиё чемпионати илк турида мусобақа мезбони Хитой U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бугун, Хитойнинг Нанкин шаҳрида U-19 аёллар ўртасида Осиё Чемпионати финал босқичи баҳсларига старт берилди. Турнирнинг очилиш учрашувида Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақа мезбони – Хитой U-19 қизларига қарши майдонга тушди. 

Учрашувнинг 19-дақиқасида Хитой аёллар терма жамоаси учрашувда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи таймнинг 62-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига яна бир тўп киритди. Учрашув шу тариқа Хитой термасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 8та терма жамоа иштирок этаётган мазкур турнирда дастлабки учта ўрин эгаси келаси йили Францияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 аёллар термаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 18 октябрь куни КХДР аёллар терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

U-19 аёллар ўртасида Осиё чемпионати.

15 октябрь.

Нанкин, Хитой.

Aгуруҳи 1-тур:

Хитой U19 – Ўзбекистон U19 – 2:0.

Голлар: Чан Юанменг (19), Лю Жинг (62).

Ўзбекистон U19:  Мафтуна Жонимқулова, Дарина Федосенко, Феруза Бобохўжаева, Севара Нормуродова, Солиҳа Ҳусниддинова, Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Нозима Камолтоева, Малика Бурҳонова, Шаҳноза Қурбонова.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика