U-17 ЖЧ. Испания Малини таслим этди

Omonjon To`xtamirzayev
13 ноя 2023
"B" гуруҳи етакчилари баҳсида испанларнинг қўли баланд келди.

Гуруҳ етакчилари баҳсида омад Испания терма жамоасига кулиб боқди. Ғалаба тўпини 62-дақиқада Хуан Эрнандес уришга муваффақ бўлди. 

Таъкидлаш лозим, 31-дақиқада Тиа Малини олдинга олиб чиққанди, бироқ бош ҳакам "VAR" ёрдамида голни бекор қилди.

 

U-17 Жаҳон чемпионати. "Б" гуруҳи
Испания 1:0 Мали
Гол
: Хуан Эрнандес Торрес 62'.
Қизил карточка: Мамаду Думбиа 40' (Мали)


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia