U-17 жаҳон чемпионатида ярим финал жуфтликлари маълум
12 ноя 2019 11:14
Янгиликлар
U-17 жаҳон чемпионатида ярим финал жуфтликлари маълум
Бугун бўлиб ўтган иккита учрашувдан сўнг Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/2 финалга чиққан жамоалар маълум бўлди.
Сайтимиз орқали чорак финалнинг дастлабки икки ўйинида Голландия Парагвайни 4:1, Мексика эса Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида хабар бергандик. Кейинги икки беллашувда Франция Испания устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Бразилия U-17 терма жамоаси Италия дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.
1/4 финал ўйинлари:
Голландия - Парагвай 4:1
Жанубий Корея - Мексика 0:1
Испания - Франция 1:6
Италия - Бразилия 0:2
Шундай қилиб ярим финалга чиққан жамоалар ва жуфтликлар маълум бўлди.
1/2 финал ўйинлари:
Мексика - Голландия (15 ноябрь)
Франция - Бразилия (15 ноябрь)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар