U-17 жаҳон чемпионатида Осиёдан ҳеч ким қолмади

Xayrulla Xoliqov
11 ноя 2019, 13:39
Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/4 финал ўйинларига старт берилди.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа иштирок этди: Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Тожикистон. Тожикистон гуруҳдан чиқа олмаган бўлса, Австралия 1/16 финалда Францияга 0:4, Япония Мексикага 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳолда мусобақа билан хайрлашди. 

Жанубий Корея эса аввалги босқичда Ангола ўсмирлар термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ навбатдаги ўйинда кореяликлардан омад юз ўгирди. Мексика билан кечган баҳсда Жанубий Корея U-17 терма жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди ва шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ОФКдан ҳеч ким қолмади. 

1/4 финал ўйинлари: 

Голландия - Парагвай 4:1

Жанубий Корея - Мексика 0:1

Испания - Франция (12 ноябрь)

Италия - Бразилия (12 ноябрь)

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia