

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти. Ҳозирча барча жамоалар гуруҳ босқичида иккитадан ўйин ўтказиб бўлишди. Шу ўринда ОФК жамоалари иштирокидаги ўйинларда қайд этилган ҳисобларни келтириб ўтсак.
Эквадор - Австралия 2:1, Австралия - Венгрия 2:2.
Жанубий Корея - Гаити 2:1, Жанубий Корея - Франция 1:3
Япония - Голландия 3:0, АҚШ - Япония 0:0.
Тожикистон - Камерун 1:0, Испания - Тожикистон 5:1
Дастлабки икки тур натижаларига кўра энг яхши кўрсаткич қайд этган Япония ўсмирлар терма жамоаси бўлиб турибди. Японлар ҳозирча 4 очко тўплашди. Жанубий Корея билан Тожикистон ҳисобида 3 очкодан бор. Чунки ҳар икки жамоа кейинги турда мағлуб бўлди. Жанубий Корея Францияга, Тожикистон эса Испанияга ютқазди. ОФКнинг яна бир вакили Австралия ҳисобида эса 1 очко мавжуд бўлиб, бу жамоа ҳали ғалаба қозонгани йўқ.
Япония - 4 очко
Жанубий Корея - 3 очко
Тожикистон - 3 очко
Австралия - 1 очко
Шундай қилиб Осиё жамоалари ўтказилган 8та ўйинда 11 очко тўплашди. Бу яхшими ё ёмон, хулоса ўзингиздан...



