U-17 жаҳон чемпионати. Бугун Ўзбекистон Испанияга қарши ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
16 ноя 2023, 07:12
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун U-17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-учрашувини ўтказади.

Гуруҳдаги сўнгги ўйинда йигитларимиз Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Августо Арагон, унга қанотларда ҳамюртлари Рикардо Барен ва Андрес Гуттиерез ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Юди Нурсаҳяга (Индонезия) топширилган.

Ўйин соат 14:00 да старт олади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia