

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида 16та жамоа 4та гуруҳга ажратилди. Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида КХДР, Таиланд ва Яман билан куч синашадиган бўлди.
Қуръа натижалари:
"A" гуруҳи: Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА
"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Вьетнам, Қирғизистон
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Ироқ
"D" гуруҳи: КХДР, Ўзбекистон, Таиланд, Яман
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати 2016 йил Ҳиндистон мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 15 сентябрда бошланиб 2 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил айнан Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Агар мундиал мезбони бўладиган Ҳиндистон ярим финалга чиқса чорак финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.




