UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  25 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1 Янгиликлар

U-16 ОЧ саралаши: Яман (U-16) - Фаластин (U-16) - 3:1

Тошкентда ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи ўйинлари бошланди.
25 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «В» саралаш гуруҳи 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг икки рақиби – Яман ва Фаластин ўсмирлари ўзаро майдонга тушишди.

Қизиқарли кечган ўйин 3:1 ҳисобида яманлик ўсмирлар фойдасига ҳал бўлди. Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биринчи бўлимда пенальтидан фойдалана олмади, бундан аввалроқ эса Яман ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, Фаластиннинг амалга оширилмаган пенальтисидан кўп ўтмай, Яман ўсмирлар терма жамоаси вакили иккинчи сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилди.

Иккинчи бўлимда, майдонда камчилик билан ўйнаганига қарамай, яманлик ўсмирлар икки маротаба Фаластин ўсмирлари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўйин якунига Фаластин ўсмирлар терма жамоаси биргина жавоб тўпини кирита олишди. Ўйин шу тариқа 3:1 ҳисобида Яман ўсмирлар терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

«В» саралаш гуруҳидаги навбатдаги ўйин 27 сентябрь куни ўтказилади. «Жар» стадионида 16:00да бошланадиган ўйинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластинга қарши майдонга тушади.

U-16 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«В» саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
25 сентябрь, чоршанба
ЯМАН – ФАЛАСТИН 3:1 (1:0)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика