Тюрам ПСЖга ўтишни истамади

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2023
Маркус Тюрам ПСЖга ўтмайди.

Парижликлар бир неча маротаба футболчи билан алоқага чиқишди. Бироқ, ҳужумчи ПСЖга рад жавобини берди. 

Тюрамнинг ушбу қарорига бир неча омиллар сабаб бўлган. У ҳужум ортида ўйнашни истайди, ПСЖда эса бошқа клублардан фарқли равишда бунга кафолат берилмаган. 

Янги мураббий ва ноаниқ ўйин услуби ҳам унинг қарорига таъсир кўрсатган. 

Аввалроқ "Боруссия М" футболчисига "Милан" ва "Лейпциг" томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабар қилинганди. У ўз клубини эркин агент сифатида тарк этади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Équipe