"Твенте" Голландиянинг олий лигасига қайтди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2019
Бир йил олдин Эредивизия (юқори лига)ни тарк этган "Твенте" биринчи даражали дивизионга қайтди.

Голландия иккинчи дивизионининг 36-тур ўйинида "Спарта" ПСВ ёшларига мағлуб бўлди ва турнир жадвалида "Твенте"га етиб олиш имкониятидан айрилди.

"Твенте" 2009/10 мавсумда Голландия чемпиони бўлган, уч марта Кубок ва икки марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia