

"Манчестер Сити" қанот ҳимоячиси Кайл Уокер "Бавария"га ўтишга тайёр. Немис клуби бош мураббийи Томас Тухель Уокерни клубга ўтишга кўндирган. Ҳозирда музокаралар жадал давом этмоқда. Икки клуб ҳали бери келишиб олмади, лекин ҳаммаси ижобий давом этмоқда.
Маълумот учун, Уокер ушбу мавсум АПЛда 27 та учрашувда майдонга тушди.



