

Германиялик мутахассис Раҳим Стерлинг жамоанинг ёздаги устувор мақсади бўлганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфери Лондон клубига тахминан 50 миллион еврога тушган.

"У трансфер бозоридаги асосий мақсадимиз эди. Уни таркибимизга қўшиб олганимиздан жуда хурсандмиз. Унинг ёши, тажрибаси ва ўйин услубини ҳисобга олсак, у жамоамизни кучайтиради", – деди Томас Тухель.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ҳозирда ҳимоячилар Калиду Кулибали ва Натан Аке трансферига яқин турибди.



