Тухель қўлтиқтаёқларда "Аталанта"га қарши ўйинга жўнаб кетди

Mirjalol Normatov
12 авг 2020, 00:30
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Аталанта"га қарши ўйинда ўзи ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мураббий сўнгги машғулотларнинг бирида тўпиғидан жиддий жароҳат олганди. Жароҳатга қарамасдан мураббий қўлтиқтаёқларга таяниб, Лиссабонга йўл олди. Ўйин давомида унинг ўзи футболчиларни бошқариб туради.

"Аталанта" - ПСЖ учрашув 12 августдан 13 августга ўтар кечаси 00:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com