Тухель ўз штабига "Челси"дан икки кишини қўшиб олади

Narzulla Saydullayev
18 окт 2024
Томас Тухель Англия терма жамоасига "Челси"дан икки кишини олмоқчи.

51 ёшли германиялик мураббий январь ойидан Англия терма жамоасида иш бошлайди.

The Times нашри хабарига кўра, Тухель ўз штабини "Челси" дарвозабонлар мураббийи Илариу ва таҳлилчи Жеймс Мельбурн билан тўлдирмоқчи.

Илариу Лондон клубида 2006-2014 йилларда ўйнаган, 2016 йилдан буён дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Мельбурн "Челси"да 2005 йилдан буён фаолият олиб бормоқда.

Тез орада бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: The Times