Тухель Неймар ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
18 дек 2019
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа форварди Неймар ҳақидаги фикрларини билдирди.

"AS" нашрига берилган интервьюда мутахассиснинг айтишига кўра, футболчи жамоада ўзини ажойиб ҳис қилмоқда.

"Неймар билан муносабатларимизда ҳеч нима ўзгармаган, ҳар доим ўзаро яхши гаплашганмиз. У клубда бахтли ва биз биргаликда олдинга интиламиз. Кийиниш хонасида ҳам уни яхши кўришади. Шунингдек, Неймарнинг юраги бақувват. Исталган жамоадошига айбини юзига айта олади. Бироқ унга қараб, футболдан роҳатланаётганини кўраман", - деди Тухель.

Ушбу мавсумда Неймар 9 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS