

«Футболда шунақаси бўлиб туради. Афсуски, «Челси»да бу каби ҳолат иккинчи марта юз берди, «Бёрнли» билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Ўйинимиздан тўлиқ қониқдим. Илк дақиқалардан устунликни қўлга олдик, агрессив ва тўхтовсиз тарзда ҳужумга ўтдик. Афсуски, биз иккита тўп киритдик, ҳар бир жамоага биттадан гол.
Рюдигерда яхши вазият бўлди, агар у гол урганда бу фантастик ўйиннинг чиройли якуни бўларди, аммо натижани тўғри қабул қилишимиз керак. Жуда яхши ўйнадик ва бундан бахтиёрман.
Жуда интизомли ва диққатни жамлаган ҳолда ҳаракат қилдик. Мамнунман. Натижаларга кафолат беролмайман, аммо шундай ўйнашда давом этсак, муваффақиятга эришиш имкониятини оширамиз», дейди немис мутахассиси.



