

"Садио жуда ёмон мавсум ўтказди, клуб ва мухлисларнинг кутган ишончини оқлай олмади. Унинг позициясида рақобат жуда кучли. Кингсли Коман биз учун жуда муҳим, Серж Гнабри ҳам ўзининг жисмоний ҳолатига кириб олди ва керакли голларни урди. Шу сабабли Садионинг ҳолати оғирлашиб қолмоқда.
Биз бир-биримизни яхши биламиз. Унинг шартномаси бор ва шу сабабдан ундан максималини талаб қилишга ҳақлимиз. Қолганига эса вазиятга қараб баҳолайверамиз", - деди Тухель.
Мане ўтган йили "Ливерпуль"дан "Бавария"га ўтганди.



