Тухель: "Камавинганинг трансферини хоҳлайман, аммо бу "Монополия" эмас"
10 сен 2020 13:14
Янгиликлар
Тухель: "Камавинганинг трансферини хоҳлайман, аммо бу "Монополия" эмас"
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Томас Тухель "Ренн" таянч ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг Париж клубига ўтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди.
"Камавинганинг жамоамда бўлишини хоҳлайманми? Ҳа, албатта. Аммо, мен бошқа жамоа ўйинчилари ҳақида гапира олмайман. У Лига 1'нинг энг кучли ўйинчиларидан бири. Камавинга - ажойиб ўйинчи, жуда кучли, унда катта келажак бор. Аммо, у шунингдек Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган ажойиб жамоада ўйнайди.
Бу "Монополия" эмас, ҳаммаси бунчалик осон эмас. Камавинганинг трансферини рад қилолмайман", - дейди Тухель.
"Ренн" Эдуардони 80 миллион еврога баҳоламоқда. Франциялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар