Тухель фаолиятидаги энг аламли мағлубиятни айтди

Eldor Akmurzayev
27 фев 2021, 20:55
“Челси” устози Томас Тухель ПСЖ бошқарувида ЕЧЛ доирасидаги МЮга қарши баҳсни эсга олди.

2018/19 йилги мавсум 1/8 финалида парижликлар “Олд Траффорд”да 2:0 ҳисобида зафар қучган, аммо жавоб баҳсида рақибларига 1:3 натижаси билан енгилган ҳолда мусобақа билан хайрлашишганди.

“Ўша баҳсдан кейин 2 кун мобайнида жуда тушкун кайфиятда бўлгандим, ҳеч ким билан гаплашолмасдим ва мағлубиятимиздан бошқасини ўйлай олмадим. Бу фаолиятим давомида бошимдан ўтказган энг аламли мағлубиятдир. Бу йўқ жойдан келиб чиқди. Ҳақиқатан йўқ жойдан, ўйиннинг характерини ҳисобга олган ҳолда”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports