Тухель: "Энг яхшилари бизда"

Mirjalol Normatov
13 мар 2019
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель футболчилар Неймар ва Килиан Мбаппенинг келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

"Неймар, Мбаппе, Верратти ёки Маркиньос каби футболчиларни барча жамоалар ўз сафида кўришни истаётгани - нормал ҳолат. Мен бу борада хавотирланмайман. Улар дунёнинг энг яхшилари бизда ўйнаётгани ажойиб", - деди Тухель.

Олдинроқ "Реал" президенти Флорентино Перес жамоада Неймар ва Мбаппени кўришни истаётгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com