

"Мен ҳали жамоа таркибида қандайдир муаммони кўрмадим. Мени "Челси"да йиғилган ўйинчилар қониқтиради. Менинг ихтиёримда 22та майдон ўйинчиси ва бир неча дарвозабонлар бор", - дейди немис мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, Тухель бир неча кун олдин "Челси"га бош мураббий бўлди. У истеъфога чиқарилган Фрэнк Лэмпарднинг ўрнини эгаллади.
Лондон клуби АПЛда 20 турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 8-ўрнида бормоқда.



