UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  47 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  112 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Тухель: "Бундай даражадаги ўйинда хатоларни фақат "Челси"да кўрасиз" Янгиликлар

Тухель: "Бундай даражадаги ўйинда хатоларни фақат "Челси"да кўрасиз"

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (2:4) ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда 2:2 ҳисоби бўлди ва биз икки марта ҳисобда етиб олдик. Ўйиннинг бошланиши яхши бўлди. Аммо барибир рақиб ҳисобни очишига йўл қўйиб бердик. Кетма-кет иккита ўйинда бундай қилиш мумкин эмас, аммо биз буни қилдик ("Реал" билан уй ўйини назарда тутилган).

Бундай даражада ўз майдонингдаги иккита ўйинда кетма-кет бундай хатоларни қилишни кечириб бўлмайди. Бошқа хеч қаерда буни кўрмайсиз, фақат "Челси"да. Бундай ўйин билан ғалаба қозониб бўлмайди. 

Дарвозамиз томон пенальтидан урилган голга эътибор беринг. Бу ақлбовар қилмас гол. Бу биз тўп билан қандай муомала қилишимизнинг асорати. Ўн сония ичида тўпни уч маротаба йўқотдик, тактиканинг бу ерда алоқаси йўқ. Шундан сўнг ўйин қоидасини бузлик ва пенальти бўлди. Бу орқали рақибга етиб олиш имкониятини қўлдан чиқардик. Бу ерда таҳлил қиладиган нарсанинг ўзи йўқ", - деди Тухель. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика