Тухель: "Боруссия" оптимал формадаги Обамейянгсиз ўз мақсадларига эриша олмайди"

Aslanov Jasurbek
25 фев 2017, 13:45
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Томас Тухелнинг сўзларига кўра, у жамоа муваффақиятларини ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянгсиз тасаввур қила олмайди.

"Обамейянг ўйинидаги кичик пасайиш ҳам мени ҳавотирга солади. "Боруссия" ўз мақсадларига яхши формадаги Обамейянгсиз эриша олмайди. У яхши ҳолатда бўлса, "Боруссия" ҳар қандай вазиятда гол уриб, истаган рақибини мағлуб эта олиши мумкинлигини ҳис қилади" - дейди Тухель.

Бундеслига турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild