Тухель "Бавария" бошқарувига келадими?
19 сен 2022 21:41
Янгиликлар
Тухель "Бавария" бошқарувига келадими?
Мюнхеннинг "Бавария" клуби германиялик мураббий Томас Тухелга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Bild".
Манба берган хабарга кўра, "Бавария" раҳбарияти бир қатор қониқарсиз натижалардан сўнг ишдан бўшатилиши мумкин бўлган амалдаги бош мураббий Юлиан Нагельсманнинг ўрнига бошқа мутахассис изламоқда.
"Бавария" кетма-кет 4 та ўйиндан бери Бундеслигада ғалаба қозона олмаяпти. Мюнхен клуби 7 турдан сўнг Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
49 ёшли Тухель яқинда "Челси"дан ишдан бўшатилди ва ҳозир ишсиз ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар