UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  0 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  0 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   1 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  2 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  0 04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  6 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  0 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  27 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  70 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  5 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  2 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  21 22:09Ла Лига. "Барса" ўз уйида "Реал Сосьедад"ни тор-мор этди, меҳмонлар 17-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  103 21:53Ла Лигадаги посбон "Арсенал"га йўл олиши мумкин  0

Турсунов жамоасида ғалаба, Шацкихда мағлубият Янгиликлар

Турсунов жамоасида ғалаба, Шацкихда мағлубият

Украина чемпионатида 4-тур учрашувлари давом эттирилди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” клуби ўз майдонида Донецкнинг “Металлург” жамоасини қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига иродали ғалабани қўлга киритди.  

Шубҳасиз, Громов ўйин қаҳрамони бўлди. Айнан унинг икки голи “Ворскла”га мавсумдаги дастлабки уч очкони тақдим этди. Санжар Турсунов ҳар доимгидек, ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Яна бир ҳамюртимиз Максим Шацкихнинг “Говерла” клуби эса меҳмонда “Металлист” жамоаси меҳмони бўлди. Бу учрашувда Гоменюк томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди. Бошланғич таркибда майдонга туширилган Шацких 66-дақиқада ўз ўрнини Степанюкка бўшатиб берди. Демак, рекорд кейинги ўйинларга қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Шацких яна битта тўп киритса, Сергей Ребров томонидан ўрнатилган рекордни янгилайди. Айни пайтда Ребров ва Шацких ҳисобида 123 тадан гол бор. Шу пайтгача Украина чемпионатлари тарихида ҳали ҳеч ким шунча гол киритган эмас.



Бир кун аввал ўз ўйинларида зафар қучган “Шахтёр” ва “Днепр” клублари турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Ҳар икки жамоа 4 та учрашувнинг барида ғалаба қозонишган. Тўрт очкога эга “Ворскла” 6, 2 очкога эга “Говерла” клуби эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

Украина чемпионати. 4-тур

ВОРСКЛА – МЕТАЛЛУРГ Д  2:1 (0:1, 2:0)

16 август, 21.30. Бутовски номли “Ворскла” стадиони

Голлар:
  0:1 – 27 Нельсон,  1:1 – 87 Громов,  2:1 – 89 Громов.

Ворскла – Богуш, Сапай, Е. Ткачук (Сичкарук, 87), Чеснаков, Пердута, Скляр, Дедечко, Ковпак, САНЖАР ТУРСУНОВ, Громов, Янузи (Кривошеенко, 62).

Металлург Д – Бандура, Нойок, Чечер, Прийма, Макридис, Алешандре (Барановский, 58), Шарпар, Нельсон, Морозюк (Задерака, 77), Лазич, Жуниор (Мишенко, 21).

Огоҳлантиришлар: Пердута (25), Скляр (37), Нельсон (49), Чечер (50), Янузи (57), Макридис (87), Громов (90), Е. Ткачук (90).

Четлатиш: Чечер (54), Скляр (81).



МЕТАЛЛИСТ – ГОВЕРЛА  1:0 (0:0, 1:0)

16 август, 23.30. “Металлист” стадиони

Гол:
  1:0 – 70 Гоменюк.

Металлист – Дишленкович (Шуст, 46), Вильягра, Юссуф, Пшеничных (Торсильери, 32), Кобин, Эдмар, Чако Торрес, Кулаков (Гоменюк, 63), Ребенок, Клейтон Шавьер, Жажа.

Говерла – Коваль, Люлька, Акакпо, Ягодинский, Хомин, Павленко (Панфилов, 85), Тудосе, Фещук, Трухин (Каверин, 59), Кузнецов, МАКСИМ ШАЦКИХ (Степанюк, 66).

Огоҳлантиришлар: Люлька (51), Кузнецов (63), Чако Торрес (74).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика