UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   0 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  8 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   1 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  0 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  12 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  1 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 16:10Суперлига. Биринчи турда энг кўп тўқнаш келган икки жуфтлик, ҳар иккисида "Сўғдиёна" иштирок этган   8 15:54Рэшфорд АПЛ клубига ўтяпти  8 15:29Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хорватия клубига мағлуб бўлди  14 15:00"Ал Насср" Криштиану Роналдунинг атрофида топ футболчилар бўлишини истамоқда   42 14:51Норчаев Португалияга учиб кета олмади. Унинг "Брага"га трансфери амалга ошмайди  30 14:40Рональд Араухони ёзда 930 млн. евро арзонга сотиб олиш мумкин  2

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди” Янгиликлар

Турсунбой Ҳусанов: “Ҳакам иккинчи сариқни бермаса ҳам бўларди”

Қўқонда бўлиб ўтган водий дербисида майдонни қизил карточка туфайли эртароқ тарк этган “бургутлар” ҳимоячиси Турсунбой Ҳусанов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қўқон-1912”га қарши ўйинга юқори даражада тайёргарлик кўргандик. Учрашувдан бир кун олдин, Қўқонга бориб ўйинолди машғулотини ўтказган холда, астойдил ҳозирлик кўрилганди. Очиғи, илгари бундай бўлмаганди. Шундан ҳам билса бўладики, жамоамизнинг мақсади жиддий эди. Афсуски минглаб ишқибозларимизни хурсанд қила олмадик.

Ўйинга келадиган бўлсак, водий дербисида ҳақиқий жанг кечади. Шундай бўлиши аввалдан маълум эди. Рақиб жамоа ҳам ўз уйида ютқазмасликка бор кучи билан харакат қилди. Менимча ўйин ташкил этиш борасида “Андижон” мезбонлардан сира қолишмади.

Ўтказиб юборилган биргина гол, харакатларимизни чиппакка чиқади. Гол бўлган вазиятни нима деб изоҳлаш мумкин? Биласизми бу каби ўйинларда ким биринчи гол урса ютиб кетади. Шу боис биз ҳам асосий эътиборни ҳисобни очиб олишга қаратдик. Қўқонликлар эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб қолишди. Шундан кейин ҳам бизда ҳисобни тенглаштириш учун бир неча маротаба имконият юзга келди. Аммо бирозгина аниқлик етишмади.

Қизил карточкага келадиган бўлсак. Ундан сариқ карточка олгандим. Шунга қарамай ўйинни жангавор тарзда ўтказишга харакат қилдим. Бундай жангавор курашларга бой тарзда кечадиган учрашувларда биринчи сариқ карточкадан сўнг ўзингизни эхтиёт қилиб ўйнасангиз бўлмайди. Шунинг учун мен ҳам курашдан қочмасдан, астойдил харакат қилдим. Очиғи, иккинчи сариқ карточкани бош ҳакам бермаса ҳам бўларди. Биринчисига эса эътироз бўлиши мумкин эмас. Менимча учрашувда Андижонда бўлганида иккинчи сариқ карточка кўрсатилмасди.   

Қизил карточка олиб жамоани қийин аҳволга солиб қўйганимдан афсусдаман. Бунинг учун раҳбарият, мураббийлар ва бутун жамоадан узур сўрайман. Айниқса ишқибозлардан. Менимча ҳеч ким бундай ўйинларда атайин қизил карточка оламан деб харакат қилмайди. Афсуски мен билан шундай холат юз берди.

Энди кейинги турда “Андижон”ни яна бир жиддий ўйин кутиб турибди. Яна водий дербиси. Бу сафар “Нефтчи”ни қабул қиламиз. Жамоадошларимга ишонаман. Улар насиб қилса ўз уйимизда ғалаба қозона оладилар.


"Андижон" мутбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика