"Турон"нинг кореялик легионери нима учун жамоани тарк этгани маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
16 май 2022, 16:39
Барчангизга маълум, ўтган мавсумдан буён кореялик легионер футболчи Ким Бойонг "Турон" сафида ҳаракат қилиб келаётган эди.

Куни кеча у клуб раҳбарияти билан учрашиб ўз юртида ҳарбий хизматни ўташ мажбурияти билан чақирилаётганлигини маълум қилди. Ушбу асосга кўра, клуб ва легионер футболчи Ким Бойонг билан амалдаги шартнома икки томонлама муддатидан аввал бекор қилинди.

"Турон" футбол клуби Ким Бойонгнинг жамоадаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирган холда унга келгусида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қолади" - деб ёзади "Турон" матбуот хизмати.

Аввалроқ, сайтимизда мазкур хабар "Эшитдик-да!" рукни орқали маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia