"Турон" янги даврозабон трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
24 дек 2022, 15:46
Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоаси сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда.

Жумладан, бугун иқтидорли дарвозабон Достонбек Тўхтабоев ва клуб ўртасида икки йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартнома имзоланди.

Достонбек Тўхтабоев бугунга қадар Муборакнинг "Машъал" клуби сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган.

Ўтган мавсум муборакликлар дарвозасини қўриқлаган посбон 12 та ўйинда дарвозасидан 38 та тўп олиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›