"Турон" - "Нефтчи" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди
20 сен 2023 13:12
Янгиликлар
"Турон" - "Нефтчи" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди
22 сентябрь куни Coca Cola Суперлигада 19-тур ўйинлари старт олади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, 22 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Турон" - "Нефтчи" учрашуви номаълум муддатга қолдирилади.
Бунга сабаб сифатида 21-23 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ҳунармандлар фестивали кўрсатилмоқда.
Маълумот учун "Нефтчи" сўнгги расмий ўйинни 31 август, "Турон" эса 25 август куни ўтказганди. Агар "Турон" - "Нефтчи" учрашуви 20-турдан кейинги муддатга қолдирилса, Фарғона клуби 27 сентябрь куни (28 кундан сўнг), "Турон" эса 28 сентябрь (34 кундан сўнг) расмий баҳсда майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар
12:03
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди 36
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар