UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   1 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  41 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  24 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  276 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2

Coca Cola Суперлигаси. "Турон" "Насаф"ни мағлуб этиб, чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Турон" "Насаф"ни мағлуб этиб, чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Теглар :  "Насаф""Турон"
"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур учрашуви якунланди.

"Турон" - "Насаф" 1:0
5 август 2023 йил. Яйпан, "Ўзбекистон" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Султонмурод Абдураҳмонов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Тимур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: 1:0 — 22, Ҳумоюн Муртозаев (Абдулазизхон Абдурашидов)

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Шоҳмалик Комилов (36.Нодирбек Абдураззоқов, 70), 10.Ҳумоюн Муртозаев (40.Абега Энянг Нгу, 62), 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Нодирбек Мукаров, 18.Абдуғани Камолов (5.Марлен Чобанов, 80), 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (45.Асадбек Саитхонов, 62), 44.Абубакир Ашуров, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.

Захира: 1.Достонбек Тўхтабоев, 3.Акбар Абдирасуло, 15.Азиз Холмуродов, 21.Азамжон Алиев, 23.Сардорбек Хурсандов, 

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (34.Шерзод Насруллаев, 78), 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев, 19.Матеус Лима (99.Азизбек Амонов, 70), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 36), 70.Жамбули Жигаури (18.Баҳром Абдураҳимов, 70), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Андрес Элисео Чавес, 46), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Шуҳрат Муҳаммадиев (9), Алибек Давронов (60), Абдуғани Камолов (80).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+2. Мезбонларда кетма-кет икки ҳужум ташкил этилди, иккала зарбаям хавфли тус олди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Чавеснинг зарбасидан сўнг Давронов сейв амалга оширди.

85. Мезбонлар кетма-кетлар зарбалар ёмғирини йўллади, гоҳ ҳимоячилар, гоҳ Эргашев зарбаларни қайтарди.

80. "Турон"да ўзгариш: Абдуғани Камолов ўрнига Марлен Чобанов учрашувни тамомлайди.

78. "Насаф"да ўзгариш: Шерзод Насруллаев Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига майдонга туширилди.

75. Бозоровнинг зарбаси чиройли чиқди, аммо бироз аниқлик етишмади.

73. "Насаф" футболчиларининг зарбасидан сўнг Давронов тўпни эгаллаб олди.

70. "Турон"да ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов Шоҳмалик Комилов ўрнига ўйинни якунлаб қўяди.

70. "Насаф"да икки ўзгариш: Азизбек Амонов Матеус Лима, Баҳром Абдураҳимов Жамбули Жигаури ўрнига майдонга тушди.

69. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Зарба ўхшамади.

62. "Турон"да икки ўзгариш: Асадбек Саитхонов Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Абега Энянг Нгу Ҳумоюн Муртозаевни алмаштирди.

60. Лиманинг пасидан сўнг Давронов тўпни эгаллаб олди.

57. Чавес ўйиндан ташқари ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

54. Камоловнинг зарбаси жудадан ҳам жуда ноаниқ кўриниш олди.

50. Марказга яқин нуқтада меҳмонлар кетма-кет икки марта қўполлик ишлатди.

47. Муртозаев хафли зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

46. "Насаф"да ўзгариш: Марко Станоевич ўрнига Андрес Чавес майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффусда Ўзбекистон кубоги 1/4 финалига қуръа ташланди. унга кўра, иккала жамоа ушбу босқичда тўқнаш келишади.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Комилов жаримадан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.

45. "Насаф" футболчилари катта тезликда қарши ҳужумга ўтаётган Комиловни тўхтатиб қолишди.

40. Марконинг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди, унга ча ҳужумда фол ишлатилган экан.

38. Станоевичнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

36. "Насаф"да ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Зафармурод Абдираҳматов туширилди.

34. Мезбонлар тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, аммо Абдурашидовнинг якуний зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

30. Аслиддин Тоштемировга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

25. Хавфли вазият! Бозоров 10 метрлар масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

22. Гол! Ҳумоюн Муртозаев бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди!

22. Жуманқўзиев икки рақибидан қочиб кетиб, рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва бурчак зарбаси ишлади.

20. Тоштемировнинг узоқ масофадан рақиб посбонини хафа қилишга бўлган уриниши ўхшамади.

19. Жигаури яна ўз омадини синаб кўрди. Бу сафарги зарба дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

18. Шоҳмалик Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

17. "Турон" ўнг қанотидан икки марта рақибини ўтказиб юборди. Биринчисида Нуруллоев ичкарига пас беришни уддалади, иккинчисида Бозоров фолсиз зараралантирилди.

15. Меҳмонлар яна бир ҳужум ташкил этишди. Жарима майдонига узатмага "Турон" посбони чаққонроқ ҳаракат қилди.

12. "Турон"нинг биратўла икки футболчиси улардан ўзиб кетаётган Бозоровни тўхтатиб қолди. Муҳаммадиевнинг узатмасини эса мезбонлар қайтарди.

9. Муҳаммадиев қўл билан ўйнагани учун огоҳлантирилди. Мезбонлар эса қулай вазиятни бузгани учун қизил карточка сўрашмоқда.

8. Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Станоевичнинг жаримадан узатмасига шериклари етиб кела олмади.

5. ЗАРБА! Жигаури яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилди, аммо унинг зарбаси рақиб посбони турган нуқтага йўналтирилди, шу боис Давронов тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Турон" қизил, "Насаф" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Яйпанда қизиқарли футбол гувоҳига айланишга умид қиламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика