

Шу муносабат билан бугун Яйпан шаҳарчасидаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Мазкур маросимда Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Джўраев иштирок этиб клуб вакилларини чемпионлик билан қизғин қутлади. Шунингдек, маросимда туман ҳокимлиги, туман ИИБ ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Кўплаб мухлислар қаршисида ўтган тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда ташкил этилди."Турон" футбол клуби тақдирлаш маросимида иштирок этган барча мутасаддиларга, хусусан Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамонжон Джўраевга самимий миннатдорчилик билдиради.
Тадбир давомида "Турон" клубининг янги логотипи намойиш этилди.
















