UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  0 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  6 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  48 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Турон" – "Локомотив" ўтиш ўйини олдидан. Жамоалар бугунга қадар жами 5 марта тўқнаш келгани ҳақида биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Қатарда бўлиб ўтаётган мундиални катта қизиқиш билан кузатиб бораётганингизни биламан.

Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Бироқ бугун бутун ўзбек футболининг нигоҳи ҳеч шубҳасиз Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига қаратилади. Бугунги кун бизга 2023 йилги мавсумда Coca Cola Суперлигасининг яна бир иштирокчиси номига ойдинлик киритиб беради. Бу жамоа "Турон" бўладими ёки "Локомотив", ҳозирча очиқ қолаётган саволга жавобни соат 15:00 да старт оладиган ўтиш ўйини орқали жавоб оламиз.

2017 йилда ташкил этилган "Турон" ҳозирга қадар "Локомотив" билан расмий ва ўртоқлик мақомида ўтган ўйинларда жами 5 марта тўқнаш келибди. Яйпанликларнинг қисқа муддатлик тарихи давомида энг кўп ўйин ўтказган клублардан бири айнан "Локомотив" экан. Биласизми-йўқми, бу икки жамоа шу йилнинг ўзида ҳам икки бор ўзаро учрашувда майдонга тушиб улгуришди. Эртанги ўтиш ўйини ушбу мавсум ҳисобидан учинчи ўзаро қарама-қаршилик бўлади.



Қуйида жамоаларнинг расмий ва ўртоқлик мақомидаги ўзаро ўйинлари тарихи келтириб ўтилмоқда:

18.03.2021.Coca Cola Суперлигаси

3-тур

"Турон" - "Локомотив" 2:2

Голлар: Даян Поньевич, 4 (1:0), Владислав Касминин, 11( 2:0), Жавоҳир Сидиқов, 16 (2:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 69-пен., (2:2)


24.04.2021. Ўзбекистон Coca Cola Кубоги

Гуруҳ босқичи. 2-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:0 

Голлар: Марат Бикмаев, 58 (1:0), Азизбек Амонов, 90+4 (2:0)



27.08.2021. Coca Cola Суперлигаси. 16-тур

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 3:1 

Голлар: Билолхон Тошмирзаев, 30 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов-пен., 41 (1:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 70 (2:1), Азизбек Амонов, 77 (3:1)


21.02.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. Қибрай стадиони

"Локомотив" - "Турон" 0:0

 


16.07.2022. Назорат учрашуви

Тошкент. "Локомотив" стадиони

"Локомотив" - "Турон" 2:1

Голлар: Ислом Қобилов, 36 (1:0), Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 40 (2:0), Аъзамжон Алиев, 63 (2:1)



Гувоҳи бўлганингиздек, ўзаро ўйинлардаги устунлик "темирйўлчилар" томонида. Бироқ "Локомотив" Яйпанда "Турон"ни мағлуб эта олмаган. Клуб тарихидан хабари бор мухлислар яхши билади, ўша ўйинда Владислав Касминин тўпни қўли билан ўйнаб юборгани сабаб "Турон" дарвозасига пенальти белгиланганди. Акс ҳолда, яйпанликлар ғалабага жуда яқин эдилар. Яна бир факт бор, "Турон" ўз тарихида Coca Cola Суперлигасидаги илк очкосини айнан "Локомотив"га қарши ўйинда қўлга киритган.

Бўлажак ўтиш ўйинидан ҳақиқий томошабоп футбол ва шиддатли курашларга бой беллашувни кутяпман. Назаримда, айни вақтда ҳар икки жамоанинг ғалабага бўлган имкониятлари 50/50. Руҳий устунлик Про лиганинг сўнги турида "Андижон"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Турон" томонида.

Ўтказиб юборманг! Бундай ўйинларни ўтказиб юбориш мумкин ҳам эмас, аслида.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика