"Турон" бош мураббийи Баҳром Ҳакимов жамоадан кетди

Narzulla Saydullayev
2 май 2019, 13:12
Шу кунгача "Турон" бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Баҳром Ҳакимов соғлиғи билан бўлган муаммо туфайли жамоа билан хайрлашди.

Янги бош мураббий топилгунича футболчилар Азиз Исомиддинов ва Собир Ҳамидовлар қўл остида ҳаракат қилиб туришади. Клуб раҳбарияти ва туман ҳокимлиги Баҳром Ҳакимовга соғлик тилаб кейинги фаолиятида омад ҳамда зафарлар тилайди, - деб хабар бермоқда "Турон" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia