Турнинг марказий ўйинида кучлар тенг келди

Aslanov Jasurbek
1 фев 2017, 03:16
Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган марказий учрашув “Энфилд Роуд” стадионида бўлиб ўтди.

Унда “Ливерпуль” турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилди. Учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Диего Коста ўйиннинг 77-дақиқасида белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Миньоле ўзининг ажойиб сейви эвазига Костанинг зарбасини бартараф этди.  


“Ливерпуль” – “Челси” 1:1 (0:1, 1:0)

1 февраль, 01.00. “Энфилд Роуд” стадиони

Голлар: 0:1 – 24 Давид Луиз, 1:1 – 57 Вейналдум.

“Ливерпуль” – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Лаллана (Ориги, 90), Жан, Коутиньо (Мане, 75), Вейналдум, Фирмино, Хендерсон, Милнер.

“Челси” – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Виллиан (Фабрегас, 83), Канте, Азар (Педро, 72), Диего Коста (Батшуайи, 90).

Огоҳлантиришлар: Хендерсон (45), Милнер (59), Виллиан (79).

Амалга оширилмаган пенальти: Диего Коста, 77  


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›