UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  1 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  8 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  0 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  7 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  19 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  2 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  63 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  12 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  50 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  78

Турнинг марказий ўйинида имкониятлар қандай? Янгиликлар

Турнинг марказий ўйинида имкониятлар қандай?

Шубҳасиз 7-турнинг энг марказий учрашуви бу Қаршидаги ўйин. Тошкент дербисида иккита ғалабани қўлга киритган "Локомотив" Рўзиқул Бердиев синовидан ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
1 май 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
Имкониятлар: 50:50%



Бу ўйинда имкониятларни тенг баҳолашимиз мумкин. "Локомотив"дан фарқли равишда "Насаф" ОЧЛда гуруҳдан чиқиш имкониятига эга бўлиб турибди, бу эса кучларни кейинги ўйинга ҳам тақсимлаш кераклигидан далолат. Абрамовда бундай муаммо мавжуд эмас, жорий йилги "Локомотив" иккита таркиб билан қатнашса, иккита таркиб юқори тўртликдан жой олиши мумкин. "Пахтакор"га қарши захирада қолдирилган Бикмаев, икки Ҳасанов, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов жисмонан тўйинган ҳолда бугунги ўйинни асосий таркибда бошлашлари мумкин.

"Насаф" эса ўз майдонида яхши ҳаракат қиладиган жамоа. Коблашга жавоб берилгач, жамоавий ўйин янада ўсди. Бу ерда Гадоевнинг ҳолати яхшиланиб бораётгани ҳам жамоага қўл келяпти.


«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
1 май 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30
Ҳакамлар: 
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Муминов (Тошкент  вил.)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%

Кундаги яна бир ўйин Тошкентда бўлади. Шу ерда бир гапни қайд этиб кетсак. Сайтда ўқувчилар ўртасидаги асосий низо, вилоят вакилларини пойтахтда мухлислар йўқлиги ҳақидаги коментларидан кейин келиб чиқяпти. Водийликлар эса аксинча, стадиониларини доимо тўлиб туриши билан пойтахтлик ўқувчиларни асабини бузяптилар. Бугун ва эртага водийнинг икки гранди пойтахтда тур ўйинларини ўтказадилар. Тошкентда Наманган ва Фарғонадан келган  кўплаб ҳамюртларимиз истиқомат қиладилар. Агар бугун ва эртага "Нефтчи" ва "Навбаҳор"дан камида икки мингга яқин мухлис, меҳмонлар секторида жамоаларини қўллаб-қувватлаб турсалар, пойтахтликлар ҳақиқатдан ҳам тан берадилар. Агар битта сектор ҳам тўлмаса, илтимос қилиб қолардик, кейинги коментларда бу нарсаларни бошқа кўтармайлик. Пойтахт ўз номи билан пойтахт ва бу ерда футбол ўз-ўзидан 5/6 даражада. Бу мухлис йўқ деганидан эмас, буни пойтахтга келиб кейинчалик шу ерда яшаётганлар ҳам тасдиқласалар керак.



Бевосита ўйинга қайтсак, "Пахтакор" чемпионлик пойгасидаги асосий рақибидан мағлубиятга учраганидан сўнг бугун бошқача ўйин кўрсатиши аниқ. Қизғин чемпионатда яна очко йўқотилса, жамоа чемпионлик пойгасидан тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Аммо "Навбаҳор"ни "Бунёдкор"га қарши ўйинини ёдга олсак, жамоа ҳимояда яхши ўйнаган эди фақат якуний зарбаларни дарвозага тўғри йўналтира оладиган футболчилар бўлмади. Бугун Рижко "ҳол" қўймаса, ўйин чиройли ўтиши аниқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика