Турнинг энг яхши матбуот хизмати - "Локомотив"

Narzulla Saydullayev
9 апр 2018, 21:50
Суперлиганинг 5-тури энг яхшиларини аниқлашда давом этамиз.

Championat.asia талқинига кўра 5-турда "Локомотив" матбуот хизмати энг яхши деб топилди. Ҳамкасбларимиз "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувини ёритишда сифат, тезкорлик ва креативликка қўл уришди. Ўйинолди постерлар, интервьюлар, бошланғич таркиб тақдим этилди. Стадионга келган журналистларга рангли китобча шаклидаги ўйин дастури тақдим этилди. Учрашув вақтида клубнинг телеграм каналида онлайн равишда расмлар ҳам бериб борилди.

Қуйида "Локомотив" матбуот хизмати томонидан 5-тур учун тайёрлаган ижод намуналарини тақдим этамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia