Туркманистон клублари ОФК кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон орқали учиб кетишади

Narzulla Saydullayev
11 май 2021, 14:19
14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги баҳслари бошланади.

Унда Туркманистоннинг иккита клуби ҳам иштирок этади. Кеча "Олтин Аср" ва "Аҳал" клублари учун Ашхобод-Турменобод йўналиши бўйича чартер рейс тақдим этилди. Жамоалар "Фарап" назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятига ўтишади. Сўнгра поездда Тошкент шаҳрига етиб боришади.

Эртага тонгда "Олтин Аср" Тошкент-Душанбе рейси билан Тожикистонга учиб кетади, пайшанба куни "Аҳал" Тошкент-Бишкек рейси билан Қирғизистонга учиб кетади. Туркманистон клублари ана шунақа жуда узун йўл босиб ўтишади.

Иккала жамоа ҳам 14 май куни 1-тур учрашувини ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›