UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  6 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик" Янгиликлар

Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов: "Бугун гол уришга лойиқ эдик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Туркманистон бош мураббийи Мерген Оразов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Тажрибамиз ортиб бормоқда. Ўйиндан кўнглим тўлди, йигитлар борини бериб ўйнашди. Тўғри ҳатолар ҳам бўлди, лекин бугунги учрашув учун йигитлардан миннатдорман.

- Туркманистон терма жамоаси бугунги учрашувда гол уришга лойиқмиди, сабаби бугун кўп ҳавфли вазиятлар яратдингиз?

- Ҳа, менинг фикримча бугун гол уришга лойиқ эдик. Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли, шу сабаб бизга бироз қийин бўлди, лекин шунга қарамай, биз бугун ҳеч бўлмаса битта гол уришимиз керак эди.

- Биринчи учрашувда Туркманистон сифатли ўйин кўрсатди. Бугунги учрашувда ҳам биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилдингиз. Иккинчи таймда гол ўтказиб юборилганидан сўнг, жамоангиз ҳужумга ўтди ва катта потенциалга эга эканлигини кўрсатди. Шу ҳақида фикрларингиз?

- Биринчи ўйинга қараганда кўп ўзгаришларга қўл урдик. Биринчи таймда кам ҳужум қилдик ва кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи таймда эса ҳужум қилишга мажбур бўлдик. Потенциалимиз албатта юқори. 2023 йилда эндигина иккинчи йиғинни ўтказмоқдамиз ва йигитлар бир бирига энди кўникишни бошламоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика