UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  0 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  9 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  6 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11

Туркманистон билан ўйин олдиндан режалаштирилмаганди ёхуд энди ортга йўл йўқ Янгиликлар

Туркманистон билан ўйин олдиндан режалаштирилмаганди ёхуд энди ортга йўл йўқ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ёпиқ эшиклар остида Туркманистон билан ўйнади.

Аслида қўшниларимиз билан ўйнашимиз ҳақида аввалроқ бирор маълумот эълон қилинмаганди. Қизиқ, бу йил ҳисобидан миллий жамоамизнинг иккинчи учрашуви ёпиқ тарзда ўтказилмоқда. Олдинда БААда бўлиб ўтадиган Австралияга қарши учрашув ҳам ёпиқ ўтади. Эсингизда бўлса, қишдаги ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган "Зенит" билан баҳс ҳам шундай тарзда ташкиллаштирилганди. Уларнинг барчаси рақибларнинг истагига кўра бўлгани айтилмоқда. Кеча Туркманистон билан кечган баҳс ҳам катта эҳтимол дастлабки режада бўлмаган. Биз бу борада иқтидорли ва тезкор футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Туркманистонга қарши баҳс бу йиғин режасидан ўрин олганмиди? Умуман футболчиларнинг хабари бор эдими?

- Туркманистон билан ўйин олдиндан режалаштирилмаганди. Бош мураббийимиз Вадим Абрамов 2-3 кун олдин ўзаро икки таркибга бўлинган ҳолда ўйнашимизни айтганди. Лекин бир кун қолганда Туркманистон рақиб бўлишини таъкидладилар. Ўйлайманки, ҳал қилувчи йиғин олдидан мазкур ўртоқлик учрашуви фойдали бўлди. 

- Терма жамоамиз қийналиб ютгандек таассурот уйғотди...

- Тўғри, биринчи бўлимда озгина қийналдик. Балки ўртоқлик ўйини бўлгани учун бўшашиш ҳолати кузатилгандир. Қолган дақиқаларда ўйинни ўз қўлимизга олдик. Якунда ғалаба қозондик. 

- Олдиндаги ўйинларда футболчилардан жисмоний жиҳатдан катта куч талаб қилинади. "Тибет" оромгоҳидаги йиғин тикланиш учун қанчалик фойда бўлди?

- Табиат қўйнида 5 кунлик йиғин олиб бордик. Икки маҳал ўтказилган машғулотларда жисмоний жиҳатдан тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Чунки кўп футболчилар турли ҳолатда етиб келганди. 

- Кўпчиликнинг эътибори Саудия Арабистони билан баҳсга қаратилган. Ундан аввал эса Сингапур ва Яман тўсиғидан ўтишимиз лозим. Бу ўйинлар борлигини эсдан чиқариш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин...

- Бу гапни ҳамма айтмоқда. Саудия Арабистонини ютсанглар бўлди, деган фикрлар янграяпти. Бу нотўғри. Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг. Ортга йўлимиз қолмаган. Учта учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Худо хоҳласа ижобий натижа кўрсатамиз. Барча жамоага қарши жанговар руҳиятда майдонга тушамиз. Сингапур ёки Яман аҳамияти йўқ. Фақат ғалаба, фақат ютуқ мақсад бўлиб қолади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика